Ўзбекча Русский English
» Ассалому-алайкум хурматли хамкорлар ва мижозлар!
Ассалому-алайкум хурматли хамкорлар ва мижозлар!

   

"Навоийдонмаҳсулот" акциядорлик жамиятининг расмий веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг жамиятимиз - бу авваламбор Навоий вилояти ва минтақа миқёсида ун ва ун маҳсулотлари ҳамда омухта ем махсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи жамиятлиги билан фаҳрли эканлигини таъкидлаб ўтишдан бошлашни жоиз деб биламан.  
Жаҳонда иқтисодий ва молиявий инқироз давом этаётган бир даврда бизнинг жамият ўзининг сифатли маҳсулоти билан вилоятимиз миқёсидаги салоҳиятига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунда бизнинг жамият нафақат ўз ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолди, балки уни кенгайтириб, вилоятимизнинг энг истиқболли корхоналаридан бирига айланди. 
Ишлаб чиқаршга жорий қилинган замонавий қурилма ва ускуналар, тулиқ автоматлаштирилган технологик линиялар ва табиатни муҳофаза қиладиган замонавий ҳимоя воситалари - Бизнинг жамиятимизнинг эртанги куни порлоқ эканлигидан далолат беради. 
Бугунги кунда бизнинг маҳсулотимиз ўз сифатига муносиб равишда Ўзбекистон Республикаси ва минтақадаги бошқа бир қанча давлатларда ишлатилиши бизга ғурур бағишлайди. Зарур хом ашё базаси, юқори малакали мутахассислар ва замонавий ишлаб чиқаришнинг технологиялар имкониятлари доирасида биз, ўз харидорларимизга фақатгина юқори сифатли ун ва ун маҳсулотларини етказиб берамиз. 
Бизнинг маҳсулотни танлаб адашмаганлигингизни фаҳр билан айтамиз.
Ҳурмат билан Бошқарув раиси

Как и всегда рекомендуем бесплатные программы скачать без регистрации фильмы хорошего качества скачать бесплатно у нас на ресурсе и лучше всего скачать шаблоны для дле именно у нас на сайте.
Янгиликлар