Ўзбекча Русский English
Жамият хакида

«Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти тасарруфида 2 та ун ишлаб чиқариш тегирмони, омухта ем ишлаб чиқариш цехи, 2 та элеватор (дон омборлари), 2 та уруғлик саралаш цехи, 3 та дон қабул қилиш шахобчаси, 5 та замонавий нонвойхоналар, ёрдамчи хўжалик ва 4 та ёпик сиғимлар мавжуд. Жамиятда ҳозирги кунда 629 нафар ишчи ходимлар ишлаб келмоқда.

Жамиятнинг 1–сонли тегирмони 1986 йилда модернизация қилинган бўлиб, 230 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга. Ҳозирги кунда ушбу тегирмон тўла ишчи ҳолатга келтириб қўйилган.

 

2–сонли тегирмон 1983 йилда ишга туширилган бўлиб, бир суткада 180-200 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга эди. Ҳозирги жадал ўсиб ва ривожланиб бораётган турумушимизда эски ускуна ва дастгоҳлар билан рақобат бардош бозорларимизда ўрин эгаллашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан 2014 йилда тасдиқланган дастурга асосан, 2014 йил июл ойида Туркиянинг «Макина в Энержи» компанияси билан тегирмон жиҳозлари сотиб олиш бўйича 2 миллион 458 минг доллар қийматида шартнома тузилиб, жамиятнинг 2-тегирмони суткасига 300 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга дастгоҳлар билан тулиқ қайта модернизация қилинди.

 

2015 йил апрел ойидан бошлаб жамиятда фаолият курсатаётган ишчи ва мутахассис ходимларнинг кучидан фойдаланган ҳолда эски тегирмон дастгохларини олиб ташланиб, бино 2015 йил май ойида тулик кайта таъмирдан чикарилди. Туркия давлатидан келтирилган дастгохлар модернизацияси 2015 йилнинг октябрь ойида киска муддатларда тугатилиб, ноябр ойидан бошлаб ун махсулотлари ишлаб чикарилиши йулга куйилди.

Ушбу тегирмон курилиш лойиха киймати 1 милиард 961 миллион сум булиб, жамиятда ишчи ва мутахассис ходимларнинг иш кучи ва эски тегирмон курилиш ашёларидан фойдаланган холда 1 миллиард 450 миллон сум кийматда тула куриб битказилди. Натижада лойиха кийматига нисбатан 511 миллион сум маблаг иктисод килинишга эришилди яъни пудрат ташкилотлари жалб килинганда 511 миллион сумлик ортикча сарф харажатларга килинишига йул куйилган булар эди.

Замонавий тегирмон дастгохларини сотиб олиш учун АТБ "Агробанк”нинг 2 миллион 458 минг доллар кийматидаги узок муддатли имтиёзли валюта кредити расмийлаштирилган булиб, хозирги кунга кадар 823 минг доллар кредит тулови тулангандан сунг, ушбу вальюта кредетининг колдик киймати 1 миллион 636 минг долларни ташкил этмокда.

 

 

 

Эски технологияда 1 тонна ун махсулотларини ишлаб чикариш учун 160 киловатт электр энергияси сарфланар эди. Модернизациядан кейин 1 тонна ун ишлаб чикариш учун 95 киловатт электр энергия сарфланмокда. Бунинг натижасида ушбу тегирмон курилишидан хозирги кунга кадар 230 миллион сум маблағ иктисод килинди.

Хозирги кунда ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг сифати яхшиланиб, халкимиз дастурхонига юкори сифатли ун ва ун махсулотлари етказиб берилмокда.

Жамиятимизда фаолият курсатаётган омухта ем ишлаб чикариш цехи 2010-2011 йилларда Англиянинг «Реенвуд Инвест» компанияси билан тузилган шартномага асосан, ускуна ва дастгохлар олиб келиниб кайта жихозланди. Цех бир кеча-кундузда 175 тонна омухта ем ишлаб чикариш кувватига эга. Бугунги кунда вилоятимиз коракулчилик ширкат хужаликларига ва чорва билан шугулланаётган тадбиркорларга узлуксиз омухта ем махсулоти етказиб берилмокда.

Жамиятимиз таркибида 2 та уруғ саралаш цехи фаолият кўрсатмоқда, улар Германиянинг «Петкус» компаниясининг дон саралаш ускунаси билан жихозланган.

Биринчи уруғчилик цехи 120 тонна ва иккинчи уругчилик цехи эса 240 тонна уруглик бугдойни кайта ишлаш кувватига эга.

Уругчилик цехларида кайта ишланган уруглик бугдой хар йили келгуси йил хосили учун вилоят галлачилик хужаликларига етказиб берилмокда.

2016 йилда фермер хўжаликларига 9288 тонна уруғлик дон тарқатилди. Шундан, 120 тонна уруғлик Россия Федерациясидан шартнома асосида олиб келиниб таркатилди.

2012-2015 йиллар давомида туманларда жойлашган дон кабул килиш шахобчаларидан кабул килинган бугдойни ташиш харажатларини камайтириш максадида жамиятга 7 дона тиркамали, 2 дона узи агдаргич катта юк кутариш кувватига эга МАН русумли транспорт воситалари, 2 дона фронтал юкловчи махсус транспорт (погрузчик) ва «Исузи» русумли замонавий махсус ут учириш транспорт воситаси кредит маблаглари хисобидан сотиб олинди. Ушбу автомашиналар сотиб олинган даврдан бошлаб хозирги кунга кадар 200 минг тоннага якин дон ва дон махсулотларини юклаш ва ташиш хизмати курсатди. Шу микдордаги дон махсулотларни бошка чет ташкилотлар транспорт воситалари билан хизмат курсатилганда 5 миллиард сум атрофида маблаг туланиши хисоб китоб килинди. Уз транспорт воситаларимизга ишлатилган ёкилги мойлаш материаллари, ойлик иш хаки, амортизация, эхтиёт кисм сарф харажатлари эса 3 миллиард 200 миллион сумни ташкил килди. Ушбу фаолият натижасида 1 миллиард 800 миллион сум маблаг иктисод килинишига эришилди.


"Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ автомашиналари


 

 

«Ўздонмахсулот» акциядорлик компанияси топширигига асосан, барча ишлаб чикариладиган ва кабул килинадиган махсулотларни улчаш учун жамият бош корхонасида, Хатирчи, Навбахор, Конимех туманларидаги дон кабул килиш шахобчаларида ва 2-чи уругчилик цехида замонавий электрон тарозилар урнатилди. Бунинг натижасида улчаш жараёнидаги тафовутлар ва низолар чикишига чек куйилди.

Навоий вилоят хокимлиги билан келишилган холда, туманларда жойлашган дон кабул килиш шахобчаларидан мавсумда бугдойни бош корхонага ташиб олиш буйича дислокациялар узгартирилди. Дон қабул қилиш ва тайёрлов бўлинмаларининг жойлашиши схемасини қайта кўриб чиқиш, транспортда ташиш тизимини мақбуллаштириш ва ташиш масофасидан келиб чиқиб хўжаликларни дон қабул қилиш пунктларига бириктириш ҳисобига бошоқли дон экинларини транспортда ташиш харажатларини қисқартиришга эришилди. Бунинг натижасида Хатирчи тумани буйича 177 миллион сум, Нурота тумани буича 24 миллион сум, Навбахор тумани буйича 148 миллион сум жами 349 миллион сум ортикча транспорт харажатлари килинишига йул куйилмади. Бундан ташкари табиий йукотиш хисобидан 370 тонна микдорида ёки 185 миллон сум маблагдаги дон махсулотлари тежаб колинди.

Хозирги кунда давлат эхтиёжлари учун сотиб олинган бугдойни очик майдонлардан ёгин-сочинга колдирмай киска муддатларда ёпик сигимларга киритиш максадида жамият худудида 1 та 10 минг тонналик, 2 та 5 минг тонналик ва 1 та 3 минг тонналик ёпик сигимлар мавжуд.

Элеваторларнинг ён томонидаги ва жамиятда буш турган ер майдонларидан самарли фойдаланиш максадида 2016 йилда лойиха киймати 2 миллиард 799 миллион сум булган ёпик сигимлар курилишида, жамиятда мавжуд булган курилиш материаллари ва металлардан унумли ишлатилиб, четдан пудратчилар жалб килинмай уз ички имкониятлардан фойдаланиб ёпик сигимлар 736 миллион сум маблаг хисобига куриб битказилди. Бунинг натижасида 2 милиард 63 миллон сум маблаг иктисод килинди.

Жамиятда ишлаб чикарилаётган ва кабул килинадиган махсулотларни мунтазам тахлил килиб бориш учун марказий тахлилхона кайта курилиб янги замонавий тахлил асбоб-ускуналари билан жихозланди.

 

 

 

Жамият худуди харбийлаштирилган сокчилар булинмаси томонидан курикланади. Сокчилар курол билан, узаро алока килишлари учун рация билан таъминланган булиб ва кушимча куриклаш воситаси сифатида жамият периметри буйича кузатув камералари билан жихозланиб ягона серверга уланган. Марказий кириш дарвозасига махсус химоя воситаси ТАРАН урнатилган.

Жамиятни иктисодий курсаткичларини янада яхшилаш хамда олинадиган соф фойда микдорини ошириш максадида Бизнес режага асосан, йиллик куввати 12 млн. дона янги полипропилен коплари ишлаб чикариш линияси сотиб олиб урнатиш режалаштирилган. Ушбу лойихани амалга ошириш максадида жамият худудида жойлашган махсус бино тулик хажмда таъмирланиб янги полипропилен коплари ишлаб чикарадиган линия урнатиш учун тайёрлаб куйилди. Бизнинг янги инвестиция киритиш лойихамиз амалга ошса 10 млрд. сум микдорида янги турдаги махсулот ишлаб чикариш имконияти тугилади, бунинг натижасида жамият томонидан 900 млн.сум атрофида соф фойда олиш имкониятига эришилади. Шу билан бир каторда 50 та янги иш уринлари яратилади.

2017 йилда жамиятимиз имкониятларидан келиб чикиб уз маблагларимиз хисобидан 1,3 гектар ер майдонига эга булган иссикхона барпо этиш ишлари олиб борилмокда. Лойихани амалга оширишдан максад жамиятимиз фаолиятини янада яхшилаш, кишлок хужалик махсулотларини экспорт килиш оркали даромад олиш хамда бу ишлар натижасида 30 та янги иш уринлари яратиш режалаштирилган.

 

 

 

 

Жамият ишчи хизматчиларини согломлаштириш ва маданий хордик чикаришлари учун корхона худудида спорт согломлаштириш маркази, замонавий куринишдаги футбол уйингохи куриб ишга туширилди. Бундан ташкари, иссикхона, лимонарий, гуллар-оранжереяси, ёзги айвонлар ва уларнинг ёнида манзарали шаршаралар барпо этилган.

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

Жамият худуди ва ташкариси тулик ободонлаштирилди. Эски дарахтлар олиб ташланиб, урнига манзарали дарахт ва гуллар экилди.

Хурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2017 йил «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон килинганлиги мунособати билан хамда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегияси»ни «Навоийдонмахсулотлари» акциядорлик жамиятида сузсиз ижроси таъминланиши буйича барча белгиланган вазифаларни амалга оширамиз деб сизларни ишонтирамиз.

 

Кўчириб олиш: 

Jamiyat-haqida.doc [1,25 Mb] (cкачиваний: 4)

 


Как и всегда рекомендуем бесплатные программы скачать без регистрации фильмы хорошего качества скачать бесплатно у нас на ресурсе и лучше всего скачать шаблоны для дле именно у нас на сайте.
Янгиликлар