Ўзбекча Русский English
Жамият тарихи

1. Навоий вилояти ҳудудида "Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи 2 та дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари мавжуд бўлиб, булар қуйидагилар:

"Навоийдонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти

"Қизилтепа ун заводи” очиқ акциядорлик жамиятлар мавжуд.

«Навоийдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти 1967 йилда ташкил этилган. Корхонанинг умумий эгаллаб турган ер майдони 11,3 га ни ташкил килади.

Асосий ишлаб чикариш бинолари:

а) 1-сон элеватор

б) 2-сон элеватор

в) 1-сон тегирмон

г) 2-сон тегирмон

д) Омихта ем цехи

1-сонли элеватор М-3100-С типли булиб, монолит бетонли минора ва 3-силосли темир бетон корпусдан иборат. 1967 йилда куриб фойдаланишга топширилган. Умумий хажми 32000 тонна донни саклаш кувватига эга.

2-сонли элеватор М-3100-С типли булиб, монолит бетонли минора ва 3-силосли темир бетон корпусдан иборат. 1983 йилда куриб фойдаланишга топширилган. Умумий хажми 34000 тонна донни саклаш кувватига эга.

1-сонли тегирмон, 1970 йилдан бошлаб 3-хил навли ун ишлаб чикариш учун мулжалланган тегирмон, лойиха куввати 1 суткада 265 тонна донни қайта ишлаш имконини берган. Тегирмон ускуналари эскирганлиги сабабли 1987 йилда 1 суткада 250 тонна донни кайта ишлайдиган Россияда ишлаб чикарилган тегирмон дастгохолари билан кайта жихозланиб реконструкция килинди.

1983 йилдан бошлаб 2-хил навли ун ишлаб чикариш учун мулжалланган тегирмон, лойиха куввати 1 суткада 300 тонна донни кайта ишлаш имконини берган 7-каватли бинода жойлашган тегирмон ишга туширилди.

Омихта ем цехи 1971 йилда ишга туширилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19-февралдаги 38-сонли «Республика омихта ем ишлаб чикариш саноатини ривожлантиришга доир кушимча чора-тадбирлоар тугрисида»ги карорига мувофик «Ўздонмахсулотлари» АК таркибига кирувчи «Навоийдонмахсулотлари» АЖ омихта ем ишлаб чикариш цехи 2008-2010 йилда модернизация қилинган.

2. Дон ва донмахсулотлари ҳисобининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида юритилиши.

Жамиятда 2004 йилдан бошлаб барча ҳисобхона ишлар 1-С дастури асосида ишлар ташкил этилган. Ҳисобхонада ишларни юритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори талаблари асосида барча шакл китоблар юритилиб келинмоқда.

3. Худуднинг дон махсулотларига булган талабини кондирилиши (бир йилга истеъмол учун талаб этиладиган ва хакикатда истеъмол килиниши, захиралар мавжудлиги ва бошкалар).

Жамият томонидан ишлаб чикарилаётган ун махсулотлари таксимот дислокацияси асосида ахолига, махсус истеъмолчиларга хамда нон ва макарон махсулотлари ишлаб чикарувчиларга чикарилади. «Навоийдонмахсулотлари» ОАЖтомонидан 2013 йилда хакикатда 43400 тонна ун махсулотлари ишлаб чикарилиб вилоятимиз ахолисига етказиб берилди. Вилоят кишлок хужалиги корхоналари томонидан жами 100 000 тонна атрофида товар дон давлат эхтиёжлари учун етиштирилади.

4. ”Навоийдонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик ускунларни ишлаш унумдорлиги хамда кувватлардан фойдаланиш холати.

Жамиятда 2 та ун тегирмони, 2 та тайёр махсулот омбори, 2 та дон сақлаш элеватори, 1 та омихта ем ишлаб чиқариш цехи, 2 та уруғлик саралаш цехи, 4 та нон махсулотлари ишлаб чиқариш кичик нонвойхоналари мавжуд. 2013 йилда мавжуд қувватлардан фойдаланишнинг ўртача коэффиценти 57 % ни ташкил этган.

5. Корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва барқарорлиги.

2011 йилда49825.6 м.сумлик махсулот сотилган, сотилган махсулот таннархи 43326,2 м.сум 188.3 м.сум соф фойда, рентабеллик 0,43 %

2012 йилда74301.56 м.сумлик махсулот сотилган, сотилган махсулот таннархи 67267,9 м.сум, 227.7 м.сум соф фойда, рентабеллик 0,33%

2013 йилда72714.456 м.сумлик махсулот сотилган, сотилган махсулот таннархи 65795,6 м.сум, 195.7 м.сум соф фойда, рентабеллик 0,30% ни ташкил қилган.

6. Дон ва дон махсулотлари нархларининг ошиши, унинг аҳоли ижтимоий-иқтисодий аҳволига таъсирчанлиги ҳамда унинг олдини олиш учун курилаётган чоралар

Дон ва дон махсулотлари харид қилиш хамда сотиш нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланган, қатъий белгиланган нархлар асосида мувофиклаштирилган. Ишлаб чиқариладиган ун ва қолипланган нон маҳсулотларини сотиш нархлари аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламини инобатга олиб, минимал рентабеллик Молия вазирлиги томонидан ўрнатиб берилган.

 

Кўчириб олиш: Jamiyat-tarixi.doc [36,5 Kb] (cкачиваний: 3)


Как и всегда рекомендуем бесплатные программы скачать без регистрации фильмы хорошего качества скачать бесплатно у нас на ресурсе и лучше всего скачать шаблоны для дле именно у нас на сайте.
Янгиликлар